Венгер: Менга Жо Харт керак эмас

 

 

Оммавий ахборот воситаларида Англия терма жамоаси дарвозабони Жо Хартга қизиқаётган жамоалар орасида "Арсенал" ҳам борлиги айтилаётган эди. "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер бу хабарларга ўз муносабатини билдирди.

- Менга Жо Харт керак эмас, - деди Арсен Венгер. - "Арсенал" таркибида учта жаҳон даражасидаги дарврзабон бор. Шуларнинг ўзи етарли.

Асли "Манчестер Сити"га тегишли бўлган Жо Харт ҳозир ижара асосида "Торино"да ўйнаяпти. Бироқ, дарвозабон ёзда ишсиз қолади. Кўп жамоаларни Хартнинг юқори маоши чўчитмоқда.

"Арсенал" таркибида эса Петр Чех билан бирга колумбиялик Давид Оспина ва аргентиналик Эмилиано Мартинес бор.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!