Вентура ўзини оқлашга уринмоқда

15 ноябрь,2017, 11:53 153

Вентура ўзини оқлашга уринмоқда

Хабарингиз бор Жампьеро Вентура бошчилигидаги Италия терма жамоаси плей-оффда икки ўйин натижасига кўра Швецияга мағлуб бўлди ва мамлакат сўнгги 60 йилда илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади. Бироқ, 69 ёшли италиялик мутахассиснинг сўзларига кўра у бошқараётган терма жамоа сўнгги 40 йилдаги энг ёрқин  натижаларни қайд этмоқда.

“Италиясиз жаҳон чемпионати ўз жозибасини йўқотади, бу ҳақиқат. Нима ҳам қила олардим? Мен қониқарсиз натижа учун барча италияликлардан узр сўрадим. Лекин, менинг бошқарувимдаги Италия терма жамоаси сўнгги 40 йилдаги ўзининг энг яхши натижаларини қайд этмоқда. Мен бор йўғи 2та учрашувда ютқаздим”, - дейди Вентура.

Маълумот учун, Вентура бошқарувидаги Италия терма жамоаси жами 17та учрашувда иштирок этди ва шуларнинг 10тасида ғалаба қозонди, 4тасида дуранг ўйнади ва қолган 3тасида мағлуб бўлди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.