"Вест Хэм" Месси ва Модрични олишни истайди

 

 

 

"Вест Хэм" бош мураббийи Славен Билич ўз жамоаси таркибида "Барселона" тўпурари Лионель Месси ва "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрични кўришни орзу қилаётганини маълум қилди.

- "Вест Хэм" сафида Лионель Мессини кўришни истайман, - деди Славен Билич. - Бироқ, Мессидан олдин жамоага бошқа футболчини таклиф қилган бўлардим. Бу ҳамюртим Лука Модричдир.

Жорий мавсумда Месси Ла лигада 19 та учрашувда 17 та гол урди ва бешта голли пас узатди. Лука Модрич эса 12 та ўйинда бир марта голга муаллифлик қилди ва иккита самарали пасни амалга оширди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!