Видалнинг жароҳати "Барселона"га катта фойда келтиради

 

"Барселона" клуби "Алавес"га қарши ўтказилган учрашувда ҳимоячи Алейкс Видалнинг оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққани учун трансфер мавсуми ёпиқлигига қарамай, янги ўйинчи олиш имконига эга бўлади.

Ла лига қоидаларига кўра, футболчиси оғир жароҳат олган жамоа ички чемпионатда тўп сураётган ёки умуман жамоасиз юрган футболчини ўз таркибига қўшиб олишга рухсат берилади.

Бироқ, айни пайтда "Барселона" бу имкониятдан фойдаланиши ёки бошқа футболчи олмаслиги бўйича якуний қарорга келмаган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!