Вояга етмаган қиз билан алоқа қилган футболчи бошқа қамоқхонага ўтказишларини сўради

16 июль, 20:25 991

Вояга етмаган қиз билан алоқа қилган футболчи бошқа қамоқхонага ўтказишларини сўради

Англиянинг “Сандерленд” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Адам Жонсон вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани сабаб, 6 йилга озодликдан махрум этилган эди. Sun нашрининг ёзишича, собиқ футболчи бошқа қамоқхонага ўтказишни сўраган.

Жонсон қамоқхона раҳбариятига  унга нисбатан суиқасд қилиниши мумкинлиги сабабли, бошқа шундай муассасага ўтказишни сўради. Адам унга пичоқ билан ҳужум қилишганини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамзи, Жонсон 2016 йилнинг февраль ойида вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилишда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Прокурор уни 10 йил муддатга озодликдан махрум этишни сўраган, суд эса уни 6 йил муддатга озодликдан махрум этиш ҳақида қарор қабул қилган эди.