Хабибулина Қозоғистонда чорак финалга чиқди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этадиган халқаро турнир давом этмоқда.

Бугун ҳамюртимиз Альбина Хабибулина яккалик баҳсларида иккинчи даврага йўл олди. 58 дақиқа давом этган беллашувда 6:0, 6:1 ҳисоби қайд этилди ва Альбина чорак финалга йўл олди.

15 ёшли теннисчимиз Олесья Ким эса россиялик Влада Ковалга 1 соат 10 дақиқа ичида 1:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Лайло Баҳодирова ҳам россиялик теннисчига мағлуб бўлди. Аниқроғи Нонна Кургинян Лайлодан 6:3, 6:0 ҳисобида устун келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!