Хабибулина Қозоғистондаги турнир ярим финалига етиб келди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри аёллар ўртасидаги мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этадиган турнир бўлиб ўтмоқда.

Ҳамюртимиз Альбина Хабибулина ушбу мусобақанинг ярим финал босқичига чиқишга муваффақ бўлди. Чорак финалда теннисчимиз россиялик Ульяна Айзатулинага қарши кортга чиқди.

2 соат 23 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда,  ҳамюртимиз 3:6, 6:2, 5:1 ҳисобида олдинда бораётган эди. Бироқ якунда рақиб ўйинни давом эттира олмаслигини ма`лум қилди.

Шундай қилиб, Хабибулина финал учун кортга чиқадиган бўлди. Ярим финалда унга яна бир россиялик теннисчи – Дарья Кружкова рақибалик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!