Хабибулина финалда

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Туркиянинг Анталя шаҳрида мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этадиган турнир давом этмоқда.

Ушбу турнирниннг жуфтлик баҳсларида юришини  давом эттираётган ҳамюртимиз Альбина Хабибулина финалга чиқди.

Бугун теннисчимиз ярим финал доирасида шериги Ипек Ўз билан бразилиялик теннисчилар – Ребека Перейра ҳамда Эдуарда Пиаи дуэтига қарши кортга чиқди.

1 соат 12 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда Ипек/Альбина дуэти 6:2, 4:6, 10:3 ҳисобида ғалабага эришди.

Энди уларга финалда Лука-Река Яни(Полша) / София Ковалец (Украина) дуэти қарши чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!