Хабибулина учун Бельгиядаги турнир якугига етди

11 август, 08:06 116

Хабибулина учун Бельгиядаги турнир якугига етди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, ҳамюртимиз Альбина Хабибулина Белгияда давом этаётган аёллар ўртасидаги халқаро турнирда иштирок  этмоқда.

Кеча юртдошимиз жуфтлик баҳсларида шериги Анастасия Васильева билан финал учу кортга чиқишди. Уларга Анкита Раина(Хиндистон) хамда Бибана Шоофслардан иборат дуэт рақиблик қилди.

Эътиборлиси, ушбу ўйинда Альбина ва унинг шериги илк сетни 6:4 ҳисобида ўз фойдаларига хал этганларига қарамай кейинги  икки сетни 3:6, 7:10 ҳисобида бой беришди.

Қизиқ жиҳати, Альбина яккалик баҳсларидаги юришини ҳам айнан голландиялик Бибиана Шоофсга имкониятни бой берган эди.