Юрий Сёмин: Виталий Денисов Ўзбекистон терма жамоаси учун ўйнай олади

 

 

Россия чемпионатида "Локомотив" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов "Спартак"ка қарши ўтказилган учрашувда жарохат олган эди.

"Локомотив" бош мураббийи Юрий Сёмин футболчининг аҳволи ҳақида маълумот берди.

- Денисовнинг соғлиғи жойида, - деди Юрий Сёмин. - Виталий жиддий жароҳатдан қутилиб қолди. Денисов Ўзбекистон терма жамоасининг Сурияга қарши ўйинини ўтказиб юборган тақдирда ҳам Қатар билан бўладиган кейинги учрашувда тўп суриш учун тайёр бўлади.

Аввалроқ, Виталий Денисов жароҳати туфайли Сурия терма жамоасига қарши бўладиган учрашувда қатнашадиган футболчилар рўйхатига киритилмагани ҳақида маълумот берилган эди.

SPORTS.uz