Забиҳилло Ўринбоев: Эътибор ва ишонч бизга янада масъулият юклайди

Кеча Японияни йирик ҳисобда таслим этиб, яна бир тарихий ғалабани қўлга киритган Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Забиҳилло Ўринбоев ўйиндан сўнг ЎФФ расмий сайтига ўз фикрларини қисқача билдириб ўтди.

“Ушбу ғалаба орқали тарихни янгилай олдик. Ушбу турнирлар тарихидаги ҳозирча энг яхши натижани кўрсатдик. Албатта, бу борада бизни қўллаб-қувватлаб турган ЎФФ раҳбариятига ва мухлисларга раҳмат. Биз ғалабалар билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

ЎФФ раҳбарияти бизни учрашувлардан олдин қўллаб-қувватлаб турибди. Бу албатта, бизга ҳар бир учрашувдан олдин куч беради. Қолаверса, бугунги совуқда стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик мухлисларга алоҳида раҳмат.

Биз Японияга қарши учрашувни жуда яхши ўтказдик. Футболчилар бор кучлари билан ўйнашди. Ушбу ғалаба билан барчани табриклайман. Бугунги учрашувдан олдин ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновнинг терма жамоага йўллаган мурожаатномасини ўқиб чиқдик ва бундан албатта, хурсанд бўлдик. Бу эътибор ва ишонч бизга янада масъулият юклайди. Ушбу турнирда терма жамоага билдирилган ишончни оқлаш учун ҳаракат қиламиз”, - дейди Ўринбоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!