Зарбалар кўп бўлган жангда Азизбек ғалаба қозонди

  • 18 ноябрь, 2017, 21:17
  • 0
  • Бокс

Хонобод шаҳридаги бокс кечасида тажрибали спортчимиз Азизбек Абдуғофуров украиналик Евгений Махтеенко билан беллашди.

Нуфузли мусобақанинг 76 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Азизбек украиналик рақиби билан саккиз раунд ишлади. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган ушбу беллашувда ҳакамлар бир овоздан истеъдодли боксчимизни ғолиб деб топди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!