Аббосбек Файзуллаев жамоаси ўзбек клуби билан ўйнайди

Март ойидаги ФИФА кунларида Москванинг ЦСКА клуби Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақида "армиячилар" клуби матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув 22 март куни "ВЭБ Арена"да бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, 21-26 март кунлари Ўзбекистон терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Гонгконг билан ўйнайди. Аббосбек Файзуллаев терма жамоага чақирилгани сабаб ушбу назорат баҳсида иштирок этмайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию