Алексис Санчес ва Стефано Сенси ёзда "Интер"ни тарк этади

"Интер" футболчилари Алексис Санчес ва Стефано Сенси мавсум охирида "Интер" билан хайрлашади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Чилилик ҳужумчининг "нерадзуррилар" билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади ва у клуб билан келишувни узайтирмайдиган бўлди. Ярим ҳимоячи Сенси ҳам эркин агент сифатида жамоани тарк этади. 

Маълумот ўрнида, Санчес "Интер" билан икки карра А Серия ғолиби, икки марта Италия суперкубоги соҳиби ва бир марта мамлакат кубогини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!