Ана холос: “Бавария” ва МЮ ғалати ишга қўл уряпти

Жорий мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаган икки клуб – “Бавария” ва “Манчестер Юнайтед” бош мураббийларни алмаштириш мумкин.

Мюнхен клубини бошқараётган Томас Тухель чемпионлик унвонини сақлаб қола олмади. “Байер” мюнхенликларнинг ўн йил давом этган чемпионлик сериясига барҳам берди.

Эрик тен Хаг эса, чемпионлик учун курашиши кутилган “Манчестер Юнайтед”ни кучли тўртликка ҳам олиб киролмади.

Таниқли журналист Кристиан Фалькнинг ёзишича, “Бавария” раҳбарияти ёзда Эрик тен Хагни ишга таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Манчестерликлар ҳам нидерландиялик мутахассис ўрнига бошқа мураббий қидиряпти. “Юнайтед” мутасаддилари рўйхатида Томас Тухель ҳам асосий номзодлардан бири сифатида қайд этилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию