Асенсио 10та учрашувдан буён давом этиб келаётган голсиз сериясига барҳам берди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио кеча Испания кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган “Леганес”га (1:0) қарши баҳсда гол уриб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Эътиборлиси, 21 ёшли испаниялик футболчи ушбу гол орқали ўзининг 10та учрашувдан буён давом этиб келаётган голсиз сериясига барҳам берди. Эслатиб ўтиш лозимки, Асенсио сўнгги марта ўтган йилнинг 5 ноябрь куни “Лас-Пальмас”га (3:0) қарши баҳсда гол уришга эришган эди.

Маълумот учун, Асенсио жорий мавсум Ла Лигада жами 16та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!