Бангладеш чемпионати. Легионерларимизнинг жамоалари дуранг ўйнади

Бангладеш чемпионати 15-туридан ўрин олган ўйинлар давом эттирилди.

Азамат Абдуллаев ва Аҳрорбек Ўктамов ҳаракат қилаётган "Бангладеш Полис" клуби сафарда "Абахани Лимитед" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Икки ҳимоячимиз ҳам асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.

Ихтиёр Тошпулатов тўп тепаётган "Рахматгонж" жамоаси ўз майдонида "Шейҳ Руссел" билан 1:1 ҳисобида дуранга имзо чекди. Тошпулатов асосий таркибда майдонга тушиб, 90+4 дақиқада захирага олинди.

Маълумот учун, "Бангладеш Полис" 22 очко билан 4-ўринда бораётган бўлса, 9-ўриндаги "Рахматгонж" ҳисобида 11 очко мавжуд. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!