Белинда Бенчич “Kooyong Classic – 2018” ғолиби

169

 Белинда Бенчич “Kooyong Classic – 2018” ғолиби

Австралияда швейцариялик теннисчи Белинда Бенчич “Kooyong Classic – 2018” турнирининг финал учрашувида германиялик Андреа Петковичга қарши ўйин ўтказди.

Кўргазмали мусобақанинг ушбу ўйинининг биринчи сетида 3:6 ҳисобида мағлуб бўлган Белинда қолган сетларда  6:4, 10:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Белинда Бенчич “Kooyong Classic – 2018” кўргазмали турнирининг бош совринини қўлга киритди.

Sports.uz