Бу ҳужумчи “Арсенал”га муносиб эмас!

“Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси Эммануэль Адебайор ҳозирги таркибнинг асосий ҳужумчиси Кай Хаверц ўйинидан ҳайратда эмаслигини очиқчасига билдирди.

Хаверц ўтган йил ёзда “Челси”дан 65 миллион фунтга трансфер қилинган эди. Мавсумнинг биринчи ярмида германиялик ҳужумчи ўзини кўрсата олмади. Кейинчалик жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди.

- Хаверц жамоага яхши мослаша олди, лекин мен унинг мухлиси эмасман, рости ҳам шу. Кай “Арсенал”дек жамоанинг марказий ҳужумчиси бўлиш учун етарли даража кучли эмас.

Бунинг учун сен энг аввало жуда кучли ва ақлли бўлишинг керак. Хаверц ҳар икки оёқда яхши ўйнаётгани етарли эмас, - деди Эммануэль Адебайор.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию