"Челси" Кайседо учун бир трансфердан воз кечди

"Челси" таркибни кучайтириш ниятида "Лидс"дан Тайлор Адамсни ўз таркибига қўшиб олишга яқин турганди. Футболчи ва клуб билан келишув эришилган, ярим ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтиши кутилаётган бир пайтда бу трансфер барбод бўлди. Бу ҳақда Фабрицио Романо ва Давид Орнштейн каби инсайдерлар хабар берди. 

Маълум бўлишича, ушбу трансфер амалга ошмаслигида Мойзес Кайседонинг "Ливерпуль"га рад жавобини бериб, "аристократлар"ни танлагани бўлган. Лондон клуби тез орада эквадорлик футболчи учун "чайкаларга" расмий таклиф юбориши кутилмоқда. 

Маълумот учун, агарда Тайлор "Челис"га ўтганида, "Лидс" 20 миллион фунт ишлаб олиши мумкин эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!