"Челси" Лондон дербисида "Тоттенхэм"дан устун келди (видео)

Англия Премьер-лигасининг 26-тур қолдирилган баҳсида “Челси” ўз майдонида ҳамшаҳари “Тоттенхэм”ни қабул қилди.

“Стэмфорд Бриж”даги ўйин мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Шу куни “аристократлар” таркибида голларни Трево Чалоба (24) ҳамда Николас Джексон (72) киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Челси” ўз очколари сонини 51 тага етказиб, жадвалда “Вест Хэм”ни ортда қолдирган ҳолда 8-ўринга кўтарилди. Мағлуб бўлган “Тоттенхэм” ҳисобида эса 60 очко мавжуд. “Шпорлар” ҳозирча 5-поғонада боришмоқда.

Қуйида “Челси” – “Тоттенхэм” баҳсининг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию