“Челси” манчестерликларнинг қимматбаҳо футболчини нишонга олди

“Челси” мутасаддилари “Манчестер Сити”дан футболчи олишни режалаштирмоқда.

“Аристократлар” нишонига Жек Грилиш тушган. “Шаҳарликлар” бу ўйинчини 2021 йили 100 миллион фунтга харид қилганди.

Бора-бора Жек Грилиш Хосеп Гвардиола жамоасида иккинчи даражали ижрочига айланиб қолди. Кейинги пайтда 28 ёшли футболчи собиқ жамоаси “Астон Вилла”га қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқала бошлади.

Грилиш ўзига асосий ролни берадиган бошқа клубга ўтишга мойиллик билдиряпти. Трансферлар масаласида “Челси” манчестерликлар билан яхши муносабатга эга.

Улар ҳудди аввалги мавсумларда “Сити”дан Раҳим Стерлинг ва Коул Палмерни олганидек, Жек Грилишни ҳам ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!