Диёра Келдиёрова Боку "Катта дубулға" турнири ғолиби!

 Диёра Келдиёрова Боку "Катта Дубулға" турнири ғолиби! Боку “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди.

-52 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёра Келдиёрова финалда икки карра Олимпия ўйинлари совриндори италиялик Одетте Жуфрида устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди. Қайд этиш жоиз, бу Келдиёрованинг “Катта дубулға” мусобақаларидаги бешинчи олтин медали бўлди.

Шунингдек, у жаҳон ва Париж-2024 Олимпиада рейтинги учун 1000 очкони ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда. Яна бир аҳамиятли жиҳати, ушбу ғалаба келаси ҳафта Келдиёровани жаҳон рейтинги пешқадамига айлантиради.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати! 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Олға насаф
17/02/2024 10:02
Бахтини ва омадини берсин. Мен ҳам ғурурланиб томоша қилдим курашини. Жуда ажойиб ғалабаларни қўлга киритди қизимиз.
Mahmud Ttww
16/02/2024 22:52
Диёрага зафарлар ёр бўлсин, олимпиадада олтин медал олиш насиб этсин.
Pardayev Shavkat
16/02/2024 21:10
Қизимизга омад доимо ёр бўлсин !!!