Дмитрий Биволнинг Артур Бетербиeвга қарши жанги бекор қилингач, унинг янги рақиби маълум бўлди

 Ярим оғир вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони Дмитрий Бивол 1 июнь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ливиялик Малик Зинадга қарши камар ҳимоясини ўтказади. Бу ҳақида Турки Алалшихга таяниб ESPN хабар бермоқда.

Узоқ кутилган тўқнашувда Бивол  Артурга қарши жанг ўтказиши керак эди, бироқ кеча Бетербиевнинг менискуси ёрилиши туфайли жангни тарк этгани маълум бўлди. 

Маълум қилинишича, Ар-Риёддаги бокс оқшомининг марказий жанги оғир вазн тоифасида собиқ чемпион Деонтей Уайлдер ва Чжан Чжилей ўртасида бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию