Дзюдо: Анталия "Катта Дубулға" турнирида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишинг!

29-31 - март кунлари Туркиянинг Анталия шаҳри дзюдо бўйича навбатдаги "Катта Дубулға" турнирига мезбонлик қилади. Мусобақада иштирок этиш истаги билан айни дамга қадар дунёнинг 96 мамлакатидан 688 нафар спортчи рўйхатдан ўтган. Париж-2024 Олимпиада ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этадиган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда қатнашади.

Эркаклар: 
-60 кг: Дилшодбек Баратов
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Нурбек Муртазоев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов
+100 кг: Шоҳруҳхон Бахтиёров

Аёллар:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-52 кг: Сита Кадамбаева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Рината Илматова

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!