Дзюдо. Душанбе Гран-Присининг илк кунида 9 нафар вакилимиз татамига чиқади

Бугун Тожикистонда дзюдо бўйича Душанбе Гран-присига старт берилади. Мусобақанинг илк кунида эркаклар -60 кг ва -66 кг, аёллар -48 кг, -52 кг ва -57 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Турнирнинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар вакили медаллар учун татамига чиқади. Ҳамюртларимизнинг мусобақадаги илк рақиблари билан танишинг:

Эркаклар:

-60 кг: Достон Рўзиев - Артём Коласов (Нейтрал спортчи)

-60 кг: Камолиддин Бахтиёров - Айбек Омиров (Туркманистон)

-66 кг: Бобур Ваджиев - Фирузджон Мелибойзода (Тожикистон)

-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев - Абдерраҳман Бушита (Марокаш)

Аёллар:

-48 кг: Фотимахон Турсунбоева - Анне Сузуки (АҚШ)

-52 кг: Гулҳаё Жўраева - Ана Виктория Пулжиз (Хорватия)

-52 кг: Сита Кадамбаева - Лалҳумҳими (Ҳиндистон)

-57 кг: Шукуржон Аминова - Жана Зиглер (Германия)/Бакит Куссакбаева (Қозоғистон)

-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова - Даря Курбонмамадова (Нейтрал спортчи)

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!