"Эвертон" таркибни кучайтиришда давом этади, бу сафарги "нишон" "Бавария" футболчиси

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Хуан Бернат фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Liverpool Echo тарқатган хабарга кўра 24 ёшли испаниялик футболчининг хизматларига “Эвертон” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жамоа бош мураббийи Сэм Эллардайснинг фикрича Бернат “Эвертон”ни кучайтира олади.

Маълумот учун, унинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, ливерпулликлар бундан аввалроқ “Арсенал”дан Тео Уолкоттни ўз сафига қўшиб олишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!