Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди

Футзал бўйича Осиё кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон баҳси бўлиб ўтди. 

Асосий вақтларда 3:3 ҳисоби қайд этилди ва пенальтилар сериясига мурожаат этилди. Вакилларимиздан голларга Суннатулла Жўраев ва Аброр Аҳметзянов  (дубль) муаллифлик қилди. Серияда эса ҳамюртларимиз мағлуб бўлди.

Маълумот учун, Эроннинг финалдаги рақиби Таиланд бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!