"Great Silk Way-2024" халқаро турнири якунланди. Боксчиларимиз яна тенгсиз!

24-29 март кунлари Озарбайжон давлатининг Боку шаҳри халқаро "Great Silk Way-2024" турнирига мезбонлик қилди. Маълумки, ушбу турнирда терма жамоамиз ҳам иштирок этишди ва кутилганидек мусобақа якунларига кўра вакилларимиз  медаль жамғаришда яна бир бор тенгсизлигини кўрсатишди. Жами, 5 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медаллари қўлга киритилди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:
-51 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Ҳужаназар Нортожиев
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
+92 кг: Баҳодир Жалолов 

Кумуш медаль:
-57 кг: Ҳудойназар Файзов
-63,5 кг: Абдуллоҳ Маъдаминов
-71 кг: Бекзод Ҳамидов
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев 
-80 кг: Раҳматилла Бойматов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров 

Бронза медаль:
-54 кг: Шаҳина Неъматова
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев 
-60 кг: Саят Илясов
-60 кг: Бахтиёр Асадов
-67 кг: Шавкатжон Болтаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!