Жаҳон чемпиони Нодирбек Aбдусатторовга совға қилинган уй калитлари қайтариб олиндими? Расмий муносабат билдирилди

Яқинда шахматнинг рапид йўналишида FIDE жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нодирбек Aбдусатторов Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди ва унга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳар Махтумқули кўчаси 91/1 уй манзилидан икки хонали квартиранинг калитлари топширилди.

photo_2022-01-03_11-51-25

Бироқ турли ёлғон ва бўҳтон хабарлар тарқатиш орқали ўз обуначиларини кўпайтиришга одатланган блогерлар яна “ҳунарларини” кўрсатишмоқда. Жумладан, улар уялмасдан Нодирбек Aбдусатторовга совға қилинган уй калитлари қайтариб олинди, деган мазмундаги хабарларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишмоқда. Энг ёмони, халқимиз ҳам шу ёлғон хабарларга ишониб қолишаётганида.

Кеча Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Фахриддин Давруков дунё тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони ва унинг ота-оналарини Президент совғаси бўлмиш 2 хонали квартира билан таништирди.

Тез кунларда қонунчиликда белгиланган расмиятчилик ишлари якунланиб, ушбу хонадон Нодирбек Aбдусатторовга топширилади.

photo_2022-01-07_21-10-58

Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати мана шундай хабарлар тарқатган блогерларга мурожаат билан чиқди.

- Жаноб блогерлар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, ёлғон ва бўҳтон хабар тарқатганлик учун ҳам ўрнатилган тартибда жазо чоралари қўлланилади. Шундай экан, бирон маълумот тарқатишда аввал уни обдон текшириб, иғво ва бўҳтон эмаслигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина оммага тарқатишингизни маслаҳат берамиз.

Ўзбекистон Республикасида сензура йўқ, бироқ бу сизга асосланмаган, ёлғон ва бўҳтон хабарлар тарқатиш ҳуқуқини бермайди, - дейилади хабарда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию