"Жирона" Каталония дербисида "Барса"ни енгди ва "Реал"нинг чемпионлигини таъминлади (видео)

Испания Ла Лигасининг 34-турида “Жирона” ўз майдонида “Барселлона”ни қабул қилди.

Каталония дербисида мезбонлар ажойиб камбэк эвазига 4:2 ҳисобида зафар қучди. “Жирона”га ғалаба олиб келган голларни Артём Довбик (4), Мигель Гутьеррес (67) ва Кристиан Португес (65,74) киритган бўлса, “кўк-анорранглилар”нинг жавоб голларига Андреас Кристенсен (3) ҳамда Роберт Левандовски (пен. 45+1) киритди.

Ушбу учрашувдан сўнг “Жирона” мусобақа жадвалида “Барселона”дан 1 очко кўп жамғарган ҳолда 2-поғонага кўтарилиб олди. “Жирона” ҳисобида 74, “Барселона” ҳисобида эса 73 очко мавжуд.

“Жирона” Ла Лига доирасидаги навбатдаги баҳсини 11 май куни сафарда “Алавес”га қарши ўтказса, “Барселона” 14 май куни ўз майдонида “Реал Сосьедад”ни қабул қилади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию