Жонни Эванс фаолиятини Англия чемпиони сафида давом эттириши мумкин

 

“Манчестер Юнайтед” жамоасининг собиқ ҳимоячиси, айни дамда “Вест Бромвич” клуби аъзоси Жонни Эванс ўз фаолиятини 2015/16 йилги Англия чемпиони – “Лестер” сафида давом эттириши мумкин.

“Лестер” раҳбарияти ирландиялик ҳимоячи учун 25 миллион фунт стерлинг сарфлашга тайёр бўлиб турибди. Жонни Эванснинг ўзи ҳам “Вест Бромвич”дан кетиш иштиёқида юрибди.

Аввалроқ “МЮ”нинг собиқ футболчисига “Манчестер Сити” ҳамда “Арсенал” клублари қизиқиш билдиргани хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!