Жозе Моуриньо АПЛга қайтиши мумкин

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"TeamTalk" нашрининг маълум қилишича, Жозе хизматига "Вест Хэм" қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби мавсум сўнггида шартномаси якунланадиган Дэвид Мойес билан хайрлашмоқчи. Жозе бунгача АПЛда "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" каби жамоаларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Муориньо январь ойида "Рома"дан хайдалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!