"Кичик Тайсон"нинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум!

Профессионал бокснинг ўта енгил вазн (50, 802 кг) тоифасидаги вакилимиз Олимжон Назаровнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди.

Хабарингиз бор, "Кичик Тайсон" номи билан машҳур юртдошимиз ушбу вазн тоифасида WBO Oriental чемпионлик камари соҳиби саналади. 5 май куни ҳамюртимиз ушбу чемпионлик камарини таиландлик Саравут Жиамтонгга қарши ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Назаровнинг профессионал рекорди 30-5,15 КО кўриниш олган бўлса, таиландлик боксчининг кўрсаткичи эса 11-4,10 КО.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!