Легионеримиз клуби ихтиёрига бориб қўшилди. У эртага Аббосга қарши майдонга тушиши мумкиин!

Қатарда 23 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё кубоги бўлиб ўтди. Унда Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоамиз ҳам муносиб қатнашди ва мусобақанинг кумуш медалларини қўлга киритди. Бундан  ташқари Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани ҳам нақд қилди.

Кападзе мазкур мусобақада Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА), Ҳожимат Эркинов ("Ал-Ваҳда"), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс"), "Умарали Раҳмоналиев ("Рубин"), Иброҳимҳалил Йўлдошев (Қайрат") каби легионерлар хизматидан фойдаланди. Осиё кубоги ФИФА кунларида бўлмагани сабаб клублар футболчиларни қўйиб юбормасликка ҳам ҳаққи бор эди. Бироқ ЎФА футболчиларнинг клуби билан боғланиб, бу масалани ижобий ҳал қилди. Индонезияни ютиб, финалга чиқдик. Йўлланма аниқ бўлгач, Ҳусанов, Файзуллаев ва Эркинов ўз жамоалари ихтиёрига бориб қўшилди. 

Тошкентдаёқ машғулотларга келиб қўшилган Умарали Раҳмоналиев бутун турнир давомида термада бўлди. Ҳатто Ўзбекистон делегатсияси билан юртимизга учиб кетди ва айни дамда қозонликлар сафига бориб қўшилган. Умарали клуби билан Москвага учиб борди ва эртага РПЛ 27-тури доирасидаги ЦСКАга қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА - "Рубин" баҳси эртага 22:30да старт олади.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию