Легионерларимиз. Бугун Шомуродов ва Машарипов жамоалари ўз ўйинларини ўтказади

Бугун хорижда ўйнаётган икки етакчи легионеримиз ўз ўйинини ўтказади. 

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Кальяри" А Сериянинг 33-турида ўз уйида "Ювентус"ни қабул қилади. Беллашув 23:45да старт олади. Шомуродов қайдномада бор ва жамоасига ёрдам беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Раньери жамоаси А Серияда 31 очко жамғарган ҳолда 14-поғонада жойлашган.

Жалолиддин Машарипов жамоаси "Истиқлол" Эрон чемпионати 24-тури доирасида ўз уйида "Шамс Азар"ни қабул қилади. Учрашув 19:30 да старт олиши режалаштирилган.

Маълумот учун, чемпионлик учун курашаётган Ўруноновнинг "Персеполис"и ғалаба қозонди ва айни дамда етакчи бўлиб турибди. "Истиқлол" бугун ғалаба қозонса, яна биринчи ўринга қайтиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!