Левандовски: "Барселона"да эканлигимдан фахрланаман"

"Барселона"га 2022 йилда "Бавария"дан кўчиб ўтган ва икки мавсум давомида жамоанинг асосий ҳужумчиси ҳисобланган Роберт Левандовски бу ёзда клубни тарк этиши борасидаги миш-мишлар чиқди. Аммо у қолишини айтганди ва каталонияликлар сафида эканлигидан фахрланиши ҳақида гапирди. 

"Шу ерда эканлигим ва бундай даражадаги клубнинг ҳужумчиси бўлиш ўзгача туйғу. "Барселона"нинг бир қисми бўлганимдан фахрланаман", - деди польшалик футболчи "Mundo Deportivo" нашрига. 

Роберт ушбу мавсум жамоаси таркибида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 9 та ассист амалга оширди. Унинг "Барса" билан тузган шартномаси 2026 йилгача амал қилади. 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию