Левандовски жароҳатидан тузалди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес жароҳатидан фориғ бўлган футболчилар ҳақида гапириб ўтди.

“Левандовски деярли оғриқ ҳис қилмаётганини айтди. Машғулотларда у яхши таассурот қолдирмоқда.

Хуммельсга келадиган бўлсек, унда ҳам бошқа ҳарорат кўтарилаётгани йўқ. Аммо, унинг якшанба куни майдонга тушмаслиги аниқ. Агар у янги ҳафтада тўлиқ соғайса, бундан жудаям хурсанд бўламан”, - дейди Хайнкес.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум Бундеслигада жами 17та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 15та гол ёздириб қўйишга эришган. Хуммельс эса 15та баҳсда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!