Левандовски келаси мавсумни қайси жамоада бошлашини айтди

“Барселона” тўпурари Роберт Левандовски Каталония клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар анчадан бери тарқатилмоқда.

Бунга клубнинг молиявий инқироздан чиқа олмаётгани ва энг катта маош олаётган польшалик ҳужумчидан қутилиш орқали вазиятни енгиллаштиришга уринаётган сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

 Саудия Арабистони клублари 35 ёшли форвард учун яхшигина харажат қилишга тайёргилини билдирган.

Левандовскининг ўзи “Барса”дан кетишга шошилмаётганини таъкидлади. Роберт яна камида бир йил шу ерда қолади.

Тажрибали тўпурарга жамоа нуфузли совринларга даъвогарлик қила олмаётгани ёқмаяпти. Шундай бўлса-да, у жамоада қолиб, бош мураббий Хави Эрнандесни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!