“Машъал” Тошкентда Қозоғистон қуйи лигасида ўйновчи клубга мағлуб бўлди

Янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб бораётган Муборакнинг “Машъал” клуби бугун Қозоғистоннинг “Махтаарал” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди.

Муборакликлар ўтган мавсум Қозоғистон Биринчи лигасида 4-ўринни эгаллаган жамоага 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бу ҳақда kazfootball.kz хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Машъал” бундан 5  кун илгари “Бухоро” клубига қарши кечган назорат учрашувида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Назорат ўйини

"Махтаарал" (Жанубий Қозоғистон вилояти, Қозоғистон) - "Машъал" (Муборак, Ўзбекистон) - 1:0

Гол: Аскар Абутов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!