"Миллий" стадиони яна "Бунёдкор" деб аталадими?

Бироз аввал "Бунёдкор" клуби расмий сайтида «Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда! дея номланган хабар чоп этилди. Унда клуб яна уй ўйинларини "Бунёдкор" стадионда ўтказаши, ЎФА биринчи вице-президенти аренасига ташриф буюргани борасида сўз борган.

2019-08-14_17-57-50 копия

Кўпчиликка маълумки, юртимиздаги ушбу муҳташам арена "Миллий" стадион деб номланаётганди. Бунга ҳам анча вақт бўлиб қолди, клуб матбуот котиби адашиб кетган бўлиши мумкинлиги учун.

Маълумот ўрнида, аввалроқ айрим манбаларда ушбу арена "Миллий" номини олган бўлса-да, ҳужжатларда ҳали ҳам "Бунёдкор" деб аталаётгани борасида хабарлар тарқалганди. Ўз навбатида мутасаддилар мана шу ҳолатга ҳам аниқлик киритиб ўтишса айни муддао бўларди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию