«Миллий» стадионининг майсасини Туркия компанияси ажойиб ҳолатга келтирмоқда (Фото)

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футбол инфратузилмасини яхшилаш, замонавий талабга жавоб берадиган стадион ва майдонларни барпо қилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, "Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Ўзбекистон футбол ассоцияси буюртмасига асосан Туркиянинг "Iren"компанияси томонидан стадион чими замонавий талабга жавоб берадиган даражага олиб келинмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.00

Айни пайтда майдоннинг чими қуйидаги ҳолатга келган:

3f144faf5a485778f13c4f2ccb620bceee958f14

6fada1ca226ec8fd23513506cfcff706ef97a91f

Парвариш билан шуғулланаётган туркиялик мутахассисларининг маълум қилишича, “Миллий” стадиони чими ҳар куни режа асосида керакли миқдорда суғорилмоқда. Қисқа фурсатдан кейин нафақат пойтахтимиз, балки мамлакатимизнинг бош футбол аренаси ҳисобланган “Миллий” стадиони чими миллий ва бошқа терма жамоаларимиз иштирокидаги халқаро ўйинларни қабул қилишга тайёр бўлади.

ad6f00d81103e2c13677209ea98351d47334adca

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!