Нурсултон Рўзибоев бу сафар ҳам рақибини "ухлатади"!

  • 6 мая, 13:02
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, 12 май куни ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев UFCда 3-жангини ўтказади. У Хоакин баклига қарши октагонга кўтарилади. Биз ушбу қарама-қаршиликдан аввал, ўзбек мМа олами вакилларининг фикри билан қизиқдик.

Амин Эргашев: Нурсултон-Бакли жанги борасида холис фикр билдирадиган бўлсам ҳам бу жангда Нурсултоннинг имкониятини юқори баҳолаган бўлардим. Тўғриси, менга Баклининг жанг олиб бориш услуби ҳам ёқади. Ёрқин жангчи, UFC тарихидаги энг чиройли нокаутни қайд этган, десам янглишмаган бўламан. Бироқ, Нурсултонда ғалабага бўлган иштиёқ юқори ва ҳарактери кучли бола. Айнан шуни эвазига ғалаба қозониб кетади, деган фикрдаман. Аслида, таҳлил қиладиган бўлсак, гап жуда кўп. Аммо қисқа қилиб айтганда, Нурсултонга ишонамиз ва укамиз ғалаба қозонишига тилакдошмиз.



Фарруҳ Мадаминов: Бу жангда албатта, Нурсултонга мухлислик қиламиз ва унга ишонамиз. Сабаби, у рақибидан кўп жиҳатдан устун. Кураши ҳам Баклидан кучлироқ ва “партер”да ҳам унга имкон бермайди. Тўғри, бу сафар бироз қийин бўлиши мумкин. Лекин Якунда Нурсултон ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонади.



Сардорбек Сулаймонов: Нурсултон UFC атмосферасига мослашиб олди. Энди у ҳар қандай рақибга жиддий бошоғриқ бўлади. Менимча, бу сафарги рақибидан ҳам бир бош устун. Нурсултон ТОП 10 таликка кирганидан сўнг, ўзи учун хақиқий хавфли рақибларга дуч келади, деб ўйлайман. Ҳозирча, у ҳар икки дивизионда олдидан чиққанини мағлуб этишга қодир. Албатта, Нурсултонга омад тилаймиз!



Тимур Маъмуржонов: Бу сафар Нурсултон акага бироз қийинроқ бўлади-ю, лекин ғалаба қозонади. Нурсултон акада тажриба жуда юқори. Бундай савиядаги жангчилар билан анча аввал тўқнаш келган, деб айта оламан. Рақибидан савияси анча юқори. Ўйлайманки, бу сафар ҳам муддатидан аввал ғалабани қўлга киритади.



Жавоҳир Имомов: Бу жанг ҳақида гапирадиган бўлсак, Нурсултон барча “аспект”да рақибидан кучли. Биринчи навбатда унда тажриба жуда катта. Деярли 50 та жанг...ММАда 50 та жанг ўтказиш ҳазилакам иш эмас. Нурсултонни курашда ҳам зарбаларда ҳам тута олмайди. Нурсултон рақиблари учун жуда ноқулай рақиб саналади. Унинг ўз “стил”и бор ва у Баклини 2 ёки 3 раундда мағлуб этади.



Баҳромжон Рўзиев: Иккиси ҳам ажойиб жангчи. Бироқ, Нурсултон Рўзибоев анчагина тажрибали ва айнан тажриба эвазига ушбу жангни ўз фойдасига ҳал қилиб кетса керак. Нурсултон жангларини кўпини 1-2 раундда якунламоқда. Бу сафар ҳам у муддатидан аввал ғалабани қўлга киритади, деган фикрдаман. Бу борада унга омад тилайман!



Ҳумоюддин Мухторов: Кўпчилик бу сафар Нурсултонга қийин бўлади, деган фикрларни билдирмоқда. Нимани эвазига Бакли қийинчилик туғдириши мумкин? Ҳамма томонлама Нурсутон ака устун-ку. Тўғриси, бу сафар ҳам Нурсултон ака рақибини сезмай ўтиб кетади. Баклини зарбасидан кучли рақиблар билан ҳам дуч келган. Баклини ҳам 1-раундда “ухлатади”!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию