Оғир атлетика. Эркаклар терма жамоамиз жаҳон чемпионатида медаллар жамғариш бўйича иккинчи бўлди

Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Париж-2024 Олимпиадаси йўлида лицензион характерга эга бўлган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муносиб қатнашди.

Чемпионат давомида спортчиларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди. Барча медалларни йигитларимиз келтиришди. Бу орқали эркаклар терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича Хитойдан сўнг иккинчи, очколар классификацияси бўйича эса Арманистон, Хитой, Эрон, Колумбиядан сўнг бешинчи поғонадан жой эгаллади. Шоҳсупага кўтарилган атлетларимиз:

Олтин медаль:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (даст кўтариш)
-109 кг: Акбар Жўраев (даст кўтариш)
-109 кг: Руслан Нурудинов (силтаб кўтариш)
-109 кг: Акбар Жўраев (икки кураш)

Кумуш медаль:
-109 кг: Акбар Жўраев (силтаб кўтариш)
-109 кг: Руслан Нурудинов (икки кураш)

Бронза медаль:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (икки кураш)

Энди терма жамоамиз Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Саудия Арабистонидан Хитойга йўл олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдухаликов Мухаммад
18/09/2023 11:59
Хамиша омад
Тулкин Гуломов
18/09/2023 11:17
Офарин