Оғир атлетика. Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Хабар берганимиздек, Тошкент яқин кунлар давомида оғир атетика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу қитъа биринчилигида 34 мамлакатдан жами 239 нафар спортчи иштирок этиши кўзда тутилган. Бугун мазкур мусобақа олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

photo_2024-02-01_22-23-55

“Юнусобод спорт мажмуаси”да ўтказилган анжуманда Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Осиё оғир атлетика федерацияси Бош котиби Муҳаммад Ал Харби, спортчилар ва ОАВ вакиллари қатнашишди.

photo_2024-02-01_22-24-02

Тадбирда мусобақанинг аҳамияти, жамоаларнинг тайёргарлиги ҳақида батафсил маълумот берилди. Унинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши чемпионатга бўлган қизиқишни янада оширган. Шаҳрулло Шарипович ҳозирда бор эътибор максимал даражада Олимпия ўйинлари лицензияларини қўлга киритишга қаратилгани, бу борада давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилаётганини қўшимча қилди.

photo_2024-02-01_22-24-06

Эслатиб ўтамиз, асосий баҳслар 3 декабрь куни бошланади. Шу куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилади.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!