Оғир атлетика. Урганчда кичик ўсмирлар (U15) ва ўсмирлар (U17) ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15-23 сентябрь кунлари Урганч шаҳри оғир атлетика бўйича кичик ўсмирлар (U15) ва ўсмирлар ўртасида (U17) Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилди. Мусобақада 28 та жамоадан жами 380 нафар спортчи иштирок этди.

photo_2023-09-20_13-49-12

photo_2023-09-21_19-54-04

photo_2023-09-21_19-54-06

Қизиқарли ва муросасиз курашларга бой ўтган мамлакат кубогида U15 спортчилар ўртасидаги беллашувларда ўғил болалар баҳсида Наманган вилояти жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган бўлса, кучли учликдан Чирчиқ ва Наманган Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари жамоалари жой олди. Қиз болалар ўртасида эса Навоий Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 7 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2- ва 3-ўринлар Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Хоразм вилояти жамоаларига насиб этди. Якуний натижаларга кўра, ушбу ёш тоифасида умумжамоа ҳисобида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 9 та медаль қўлга киритган Навоий Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди, кучли учликдан Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Наманган вилояти жамоалари жой олди.

U15 jami

U17 спортчилар ўртасидаги беллашувларда эса ўғил болалар баҳсида Хоразм вилояти жамоаси 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган бўлса, кучли учликдан Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Касаба уюшмалари жамоаси жой олди. Қиз болалар ўртасида эса Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2- ва 3-ўринлар Навоий ҳамда Наманган Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига насиб этди. Якуний натижаларга кўра, ушбу ёш тоифасида умумжамоа ҳисобида 5 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 10 та медаль қўлга киритган Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди, кучли учликдан Хоразм вилояти ҳамда Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоалари жой олди.

U17 jami

Таъкидлаш лозимки, айнан ушбу Ўзбекистон кубогида саралаб олинган спортчилар 2025 йил Тошкент мезбонлигида ўтадиган Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиши режалаштирилган. Шунингдек, улар келаси йил Перуда бўладиган ёшлар ўртасидаги ҳамда Испанияла бўладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади.

Манба: Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!