"Олимпик" ўз уйида "Бухоро" устидан ғалаба қозонди

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Бухоро" баҳси якунланди. Учрашув Копадзе шогирдларининг минимал, 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйинни кетма-кет ҳужумлар билан бошлаган "олимпиячилар" 13 дақиқада Темур Мамасидиқовнинг голи евазига ҳисобни очди.Кейинчалик бухороликлар кетма-кет олдинга ўтди. Бироқ дарвозага йўл тополмади. Мамасидиқовнинг голи ўйинда ягона бўлди. Шу туриқа "Олимпик" ўз уйида ғалабани қўлга киритди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию