Ўзбекистонлик мутахассис Париж-2024 Олимпиадасида допинг офицери сифатида иш олиб боради

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари WADAнинг халқаро допинги офицерларни ўқитиш ва малакасини ошириш марказида ўқитилиб, халқаро тоифадаги допинг офицерлари мақомига эга бўлган эди.

"Париж-2024 Олимпия ва паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси томонидан допинг назорати офицерларини саралаб олиш учун танлов эълон қилинган эди ва танловга 600 дан ортиқ номзодлардан аризалар келиб тушган. Шулар қаторида Агентлик ходимлари ҳам номзод сифатида кўрсатилган эди. Танловда ғалаба қозониш учун асосий сабаб мамлакат Миллий антидопинг агентлиги томонидан эришилаётган ютуқлар инобатга олинган ҳолда Агентликнинг мутахассиси А.Солиев Париж-2024 Олимпия ўйинларида допинг назорати офицери сифатида иштирок этиш учун танлаб олинди", - дейилади Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги расмий сайтидаги хабарда.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, шу вақтга қадар агентликнинг допинг назорати ходимлари олимпия ўйинларида фаолият олиб бормаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!