Қудратилло Абдуқаҳҳоров янги промоутер билан шартнома имзолади!

Профессионал  бокснинг ярим ўрта вазн (66,6 кг) тоифасида фаолият олиб борадиган юртдошимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (20-2,12 КО) янги промоутер билан шартнома имзолаганини хабар қилди.

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг янги промоутери Луис Кики Магана — DAZN, Top Rank  каби кўзга кўринган компаниялар билан бирга ишлаган.

Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров сўнгги жангини ўтган йилнинг 17 ноябрь куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена”да танзаниялик Маоно Аллига қарши ўтказган ва иккинчи раундда нокаут билан ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!