Расман! 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги "Спорт" телеканалида намойиш этилади

Бугундан 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги старт олди. Ҳар икки йилда бир ўтказиладиган 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубогини қабул қилиш бу сафар Қатарга ишониб топширилган.

Бугун Тошкент вақти билан 18:00 да Австралия - Иордания ўйини ила турнирга старт берилади. Шу билан бирга, Қатар - Индонезия баҳси ҳам бўлиб ўтади.

"Спорт" телеканали директори Зоҳид Каримовнинг маълум қилишича, мусобақа жонли эфирда "ЎзМТРК" телеканалларида намойиш этилади. Бу ҳақда у ўзининг "Твиттер"даги саҳифаси орқали маълумот берди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!